Президентимиз ташаббуси билан бошланган эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан бошланган эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда. Шулар доирасида Республика болалар ижтимоий мосашуви маркази томонидан алоҳида эҳтиёжли болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида эҳсон тухфалари тарқатилди.
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг давлат субсидияси доирасида Республика болалар ижтимоий мосашуви марказида реабилитация ёрдамини олаётган 33 нафар имконияти чекланган болалар учун 16 турдаги озиқ – овқат маҳсулотлари, 8 турдаги канцтовар ва ривожлантирувчи ўйинчоқлар, 5 турдаги кийим кечак ва анжомлар, 6 турдаги гигиена воситалари, шунингдек бошқа тиббий анжомлар (ногиронлик аравачалари) топширилди. Ушбу ёрдамлар уларнинг кундалик эҳтиёжларини қондириш, жамиятга ижтимоийлашув жараёнларини енгиллаштириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади.
Топшириш жараёни 2026 йил 10 апрель куни РБИММ директори, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди директори Отабек Хусанов ва матбуот котиби Ортиқхўжа Норовлар томонидан амалга оширилди.
Бундай ташаббуслар жамиятда меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойилларини мустаҳкамлайди. Энг муҳими, бу орқали эҳтиёжманд инсонлар ўзларини ёлғиз эмаслигини ҳис этадилар.

UzEdu.uz