Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

“АЖОЙИБ ВОҚЕА-ҲОДИСАЛАР”

 

“АЖОЙИБ ВОҚЕА-ҲОДИСАЛАР”

(ҳам ўрганамиз, ҳам ҳордиқ чиқарамиз)

 

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қарамоғисиз қолган болалар, ногиронлиги бўлган болалар ва кам таъминланган оилаларнинг болаларини қувонтиришда давом этмоқда.  Куни-кеча Республика ёш томошабинлар театри билан ҳамкорликда театр биносида ўтказилган тадбир болаларга кўргазмали материаллар асосида турмушнинг нозик қирраларини очиб беришга хизмат қилди. Театр фойесида марказ мутахассислари қум терапияси, арт-терапия бўйича маҳорат дарсларини ўтадилар, “Ота-оналар клуби” ота-оналар ва болалар  томонидан ясалган нарсалари билан иштирок этди. Ёш ҳаваскор болажонларнинг расмлари кўргазмаси, Александра Плотникова ташкиллаштирган ногиронлиги бўлган инсонлар фаолияти, қарашларини ўзига хос тарзда акс эттирган “Ўзга гўзаллик” номли фотокўргазмаси тақдим этилди.

Тадбирни театр директори З.Д.Хамраева ва марказ директор В.С.Алимова кириш сўзи билан очдилар. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Ахборот-консалтинг хизматига қатнайдиган болалар ташриф буюрганларни ўз чиқишлари билан мамнун қилдилар.

Марказ етакчи мутахассиси, педагогика фанлари номзоди Татьяна Чаброва ва театр режиссёри Малика Искандарованинг биргаликдаги меҳнатлари маҳсули бўлмиш “Ажойиб воқеа-ҳодисалар” номли  спектакл намойиш этилди. Спектакл болаларга ҳаётий фаолиятнинг хавфсизлигини бола тилида тушунтириб беришни, олов билан ўйнашмаслик, дори-дармонларни катталар рухсатисиз оғизга солмаслик, ер қимирлаганида ўзни қандай тутиш кераклиги каби нозик жиҳатларга эътибор қаратишни кўзлаган. Театрнинг юксак маҳоратли актёр ва актрисалари ўзларининг эпчил ва қувноқ ҳаракатлари билан томошабинни бефарқ қолдирмадилар.

Тадбирда Франция, Япония, Польша, Индонезия каби давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, 21- ва 30-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, шунингдек, марказга қатновчи болалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.