Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Тутинган ота оналар мактаби” тингловчилари учун қизғин бахс!

“Тутинган ота оналар мактаби” тингловчилари учун қизғин бахс!

  • 18 January 2022

 Бола учун оилада яшаш бахтини, тутинган ота-оналар учун эса болага ғамхўрлик қилиш, унга ота-оналик меҳрини улашишдек бахт – инсонийликнинг энг олий туйғуларидан.

Бўка тумани 15-сонли Меҳрибонлик уйи маъмурияти таклифига биноан Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази мутахассислари томонидан олиб борилаётган “Тутинган ота оналар мактаби” тингловчилар учун қизғин бахс ва янги маълумотларга бой ўтмоқда. “Патронат”ликка ва оилавий болалар уйи тарбиячи ота-оналигига номзод тутинган ота-оналар машғулотлар давомида фарзанд тарбиясидаги муаммоларни хал қилиш йўллари, бола хулқини бошқаришнинг самарали йўллари, рағбат усуллари, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган бола тарбияси билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари, болани ҳимоялаш йўлида давлат идоралари билан ҳамкорлик қилиш каби долзарб масалалар юзасидан кўплаб билимларга эга бўлмоқдалар.
Таъкидлаш жоизки, ушбу курслар тутинган ота-оналар билан мутахассислар ўртасида ҳамкорликка қўйилаётган тамал тошидир. Зеро, курслар тугагач ҳам Марказ мутахассислари болаларнинг тутинган оилаларга мослашиб кетиши давомида катталарда пайдо бўлаётган саволларга жавоб беришга, зарур психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга тайёрлар.