Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг матбуот анжуманида фан, таълим, саломатлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг матбуот анжуманида фан, таълим, саломатлик масалалари муҳокама қилинди

  • 16 July 2019

 2019 йилнинг 10 июлида  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича Қўмитаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Сенати ХХ ялпи мажлисида сўзлаган нутқида белгиланган устувор вазифалар, шунингдек, Қўмита томонидан 2019 йилнинг ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва истиқболли режалар батафсил айтиб ўтилди.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) «Имконияти чекланган болалар муаммоларини ўрганиш»  бўлими бошлиғи  З.А.Бахадирова ушбу матбуот анжуманида фаол иштирок этиб, Марказ фаолиятига доир, яъни Қарши минтақавий филиалининг ишга тушганлиги  ҳамда аутизм ташҳисига эга бўлган болалар билан олиб борилаётган ишлар, инклюзив таълим бўйича юзага келган саволларга  атрофлича тушунтиришлар билан жавоб бериб ўтди.

Матбуот анжуманида иштирок этган оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ вакиллари, халқаро тоифадаги журналистлар фан, соғлиқни сақлаш масалаларида учрайдиган муаммолар ва келгусида бажарилиши керак бўлган вазифалар юзасидан ўз таклифларини бердилар. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси З.М.Низамходжаев бу борада РБИММ билан  келгусида ҳам ҳамкорлик давом эттирилишини айтиб,  ижтимоий шерикчилик учун ўз миннатдорчилигини  билдирди.