Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Камалак жилоси” болалар психологияси ва психотерапияси бўйича V Халқаро фестивалининг иккинчи куни

Камалак жилоси” болалар психологияси ва психотерапияси бўйича V Халқаро фестивалининг иккинчи куни

  • 7 April 2022

 Тарих саҳифаларига муҳрланаётган “Камалак жилоси” болалар психологияси ва психотерапияси бўйича V Халқаро фестивалининг иккинчи куни ҳам қизиқарли, маълумотларга бой семинар-тренинглар билан ўтди. Марказнинг етакчи мутахассис Шоҳида Аллабергенованинг  “Танбеҳ бериш ва инкор этиш = рағбатлантириш ёки йўқ!” мавзусидаги тренингида бола тарбиясида учрайдиган қийинчиликлар, ота-оналар, буви-буваларнинг турли ёндашувлари, ўзаро зид талаблари болаларни эсанкиратиб қўйиши, тўғри ёндашувни танлашга халақит қилиши амалий мисоллар асосида ёритиб берилди. Шунингдек, боланинг ёшига мутаносиб тарзда  тарбиялаш борасида юритиш мумкин бўлган жадвал (кичик ёшдагилар учун),  қизиқарли расм орқали қайд қилиш ва муайян келишув асосида тақдирлаш (ўрта ёшдагилар учун), мутахассисларнинг ўзлари яратган  “Мўъжизалар чамбараги” ни ишлатиш (катта ёшдаги болалар учун) кўрсатиб берилди. Иштирокчилар қизғин савол-жавоблар асосида методикаларни оилада, иш фаолиятида синаб кўриш  учун фотосуратлари ва видеолавхаларини сақлаб олдилар.