COVID-19нинг миграция таъсиридаги болалар ҳуқуқлари таъминланишига таъсири
COVID-19 ва унинг бошқа турлари кўплаб оилалар, жумладан болаларнинг ҳаёти фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. ЮНИСЕФ ва Европа Иттифоқининг қатор маҳаллий ташкилотлар, жумладан Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази иштирокида шу масалага доир ўтказган тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, пандемия болалар таълими, уларнинг психик саломатлиги, хотиржамлиги, дам олиши, муқобил парвариши, ахборотга эга бўлиши каби соҳаларига жиддий таъсир кўрсатган. Айниқса ота-онасининг узоқ давр мобайнида чет эл мамлакатларида миграцияда бўлгани – уларнинг ҳар томонлама парвариши кўнгилдагидек бўлмаганига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатган омиллардандир.
Куни кеча ЎзР Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар Омбудсмани), бола ва оилалар масалаларига масъул вазирлик ва идоралар вакиллари билан бир қаторда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказииштирок этган давра суҳбатида халқаро экспертлар олиб борилган тадқиқот натижалари юзасидан болалар фаровонлигини таъминлаш соҳасида олиб борилиши лозим бўлган ислоҳотлар юзасидан асослантирилган таклиф ва тавсияларни бердилар.