Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Оила ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш долзарб вазифа!

Оила ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш долзарб вазифа!

  • 15 March 2019

 Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Ижтимоий иш бўлими мутахассислари томонидан «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш йўналишидаги тегишли бандлар ижросини таъминлаш ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида 2019 йил 13 март куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Абдулла Қаҳҳор” маҳалла гузарида  давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Яккасарой тумани ҳоким ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.А.Султанова, туман “Оила” маркази директори Н.Қодирова, А.Қаҳҳор МФЙ раиси Ф.Ю.Арипова ҳамда Яккасарой туманида жойлашган маҳалла фуқаролари йиғинларининг хотин қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий – аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар иштирок этишди.