Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Иқтидорли болаларнинг ота-оналари билан ишлашда  психологнинг роли”

“Иқтидорли болаларнинг ота-оналари билан ишлашда психологнинг роли”

  • 28 February 2019

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази “Алоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими ҳодимлари томонидан  2019 йил режасига мувофиқ Тошкент шахрининг барча туман психолог методистлари учун “Иқтидорли болаларнинг ота-оналари билан ишлашда психологнинг роли” мавзусида семинар тренинг ўтказилди.

Тренингда Тошкент шахар Халқ таълими бошқармаси психологи,  барча туман, шаҳар халқ таълими бўлимларидан  жами 15 нафар психолог методистлар иштирок этишди.

Мазкур семинар - тренингда иқтидорли болаларнинг ота-оналари  билан ишлашда юзага келадиган  шахслараро муносабатлар, мулоқот жараёнидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш усуллари муҳокама килинди.