Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Болалар ҳимояси - маҳаллий ҳамда хорижий экспертлар нигоҳида.

Болалар ҳимояси - маҳаллий ҳамда хорижий экспертлар нигоҳида.

  • 25 February 2019

 2019 йил 18-23 феврал кунлари ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон Миллий Университети лойиҳаси доирасида "Халқаро стандартларга асосланган ижтимоий ишда ўқитишни такомиллаштириш" юзасидан Колумбия Университетининг (АҚШ) эксперт мутахассислари Тимоти Хант ва Людмила Ким  томонидан "Болалар ва оилалар билан ижтимоий иш амалиёти" ва "Болаларни ҳимоя қилиш" бўйича икки қисмдан иборат тренинг ўтказди.

Тренингда  боланинг эҳтиёжларини бириктирувчи назария хусусида,  оилавий инқирозни баҳолаш,  тизим назарияси ва уни амалиётга жорий этилиши, оилада учрайдиган муаммолар билан ишлаш усуллари,  инқирозга қарши чоралар ва бошқа ижтимоий йўналишлардаги  бир қатор мавзулар қамраб олинди.

Ушбу тренингда қатор ташкилотлар билан бир қаторда РБИММнинг ижтимоий иш бўлими ходимларидан бўлим бошлиғи М.Махмудова,  Д.Ҳусанова ва Ф.Комиловлар иштирок этиб, халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлар билан тақдирланди.

 

 

Тренингнинг навбатдаги 3-босқичи 2019 йил май ойида бўлиб ўтади.