“Иқтидорли болаларнинг мулоқотчанлик хусусиятлари” мавзусидаги семинар тренинг
2019 йил 19 февраль куни РБИММнинг “Алоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими етакчи мутахассиси доцент Д.Махмудова ва мутаҳассислар С.Раҳимова, Ш.Ярашевалар 22 – сонли Меҳрибонлик уйи тарбиячилари ва психологи учун “Иқтидорли болаларнинг мулоқотчанлик хусусиятлари” мавзусида семинар тренинг ўтказдилар.
Мазкур семинар тренинг мақсади меҳрибонлик уйида тарбияланувчи иқтидорли ва қобилиятли болалар орасида мулоқотчанлик хусусиятларини шакллантириш ва уларда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш йўллари тўғрисида педагог тарбиячилар учун маълумот ва маслаҳатлар бериш билан бирга, мутахассилар мунтазам равишда касбий салохиятларини ошириб боришлари максадга мувофик эканлиги тушунтирилди.