“Мукофот муборак, Наталья Николаевна!”
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганига 26 йил тўлиши арафасида Президентимизнинг ташаббуси билан “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Қарорга мувофиқ мазкур кўкрак нишони билан жамиятимизнинг гуллаб-яшнаши, янада тараққий этишига муносиб ҳисса қўшадиган, ислоҳотларга “лаббай” деб жавоб берганча фаолият олиб борадиган фуқаролар тақдирланадилар.
Бугун Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази жамоаси республика бўйлаб “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан илк маротаба тақдирланган 77 нафар ҳамюртларимиз қаторида Ахборот-консалтинг хизмати қошидаги “Ота-оналар клуби”ни бошқараётган Наталья Николаевна Плотникованинг ҳам борлигидан фахрланадилар. Наталья Николаевнанинг “Опа-сингиллар” ННТ да, “Ота-оналар клуби”да ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва уларнинг фарзандларини жамиятга ижтимоий мослашишларида қўшиб келаётган улушлари ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланганидан астойдил қувонганча “Мукофот муборак, Наталья Николаевна!” – деймиз чин юракдан самимий қутлаб.