Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Болаларни ижтимоий ҳимоялашда бор имкониятлардан фойдаланамиз

Болаларни ижтимоий ҳимоялашда бор имкониятлардан фойдаланамиз

  • 12 June 2018

 Етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласига ҳамиша давлат ва жамият томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинади. Бугунги кунда болаларнинг оилада яшашга, ўз оиласи ва яқинлари даврасида тарбияланишига бўлган ҳуқуқини таъминлаш ижтимоий ҳимоя тизимидаги ҳар бир мутахассис олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Зеро, бола учун оиладан бўлак муҳим бир даргоҳ йўқдир. Қийин ҳаётий вазиятдаги оилаларга ёрдам кўрсатиш орқали боланинг етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар учун муассасаларга тушишини олдини олишга қаратилган ижтимоий хизматларнинг янги тизимини жорий қилиш орқали тарбияланувчиларни оилавий муҳитга қайтариш, болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини ривожлантириш масаласи ўз ечимини топиши лозим бўлган муҳим масалалардандир. Ҳозирги вақтда етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар учун муассасаларда тарбияланаётган болаларнинг барчасини ота-онаси ҳам қаҳри қаттиқ одамлар эмаслиги, кимдир ҳаётидаги турли қийинчиликлар сабабли вазият қурбонига айланган, кимдир имконсизлигига ўзича чора топганлиги ҳаётдаги қатор вазиятлар, ўтказилган кўплаб илмий илмий тадқиқотлар орқали исботланган. Аммо фарзандидан воз кечиб, уларни муассасаларга топшириб, олиб кетишни ўйламаётганлар орасида ақли ва шуури тийрак, бола билан қариндошлик ришталарини ўрнатмаётган инсонлар талай эканлиги ҳам, шубҳасиз.
Бухоро шаҳрида ўтказилган давра суҳбати айнан ота-она қарамоғисиз қолган болалар муаммолари билан шуғулланувчи мутахассислар иштирокида ўтди. Тадбирни Бухоро вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Баходирхоновна Ибрагимова кириш сўзи билан очди.  Болаларни ижтимоий ҳимоялаш масалаларига тўхталиб ўтаркан, Ф.Ибрагимова: “Ҳар бир муаммони ҳал қилишда уни ич-ичига кириб бориш, у оилага тааллуқли бўладими, таълим муассасасигами, бундан қатъи назар, жойларга чиқиб ўрганиш, бор имкониятларни ишга солган ҳолда оилага кўмак бериш орқали болани ўз оиласида сақлаб қолишга ҳаракат қилиш лозим”, – дея таъкидлаб ўтди.







Давра суҳбати давомида болаларнинг етим болалар учун муассасаларга жойлаштирилишига тааллуқли долзарб масалалар муҳокама қилинди. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази мутахассислари томонидан болаларнинг Меҳрибонлик уйларига тушиш сабаблари, институционализациянинг болалар учун бўлганидай ота-оналар учун ҳам салбий ижтимоий-психологик оқибатларини ўрганиш юзасидан олиб борилган тадқиқотларининг натижалари тақдим этилди. Давра суҳбатида институционал муассасага тушган болалар ривожланишининг ўзига хос бўлишини яққол намойиш қиладиган видеофильм ҳам намойиш этилди.

            Ота-оналар ҳатто энг яхши Меҳрибонлик уйи ҳам оила берадиган маънавий озуқани бера олмаслигини ҳар доим ҳам  ўйлаб кўрмайдилар. Меҳрибонлик уйига 1 йилгагина бўлса-да жойлаштирилган болалар ҳам ота-оналарининг улардан воз кечганлиги кечинмалари билан боғлиқ ҳиссий, психологик, ижтимоий қийинчиликларни кўнгилан кечирадилар.  Чунки ота-онаси бўла туриб оиладан ташқарида яшаётганлари уларнинг қалбини яраламай қўймайди. 

Ушбу фактлар ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими мутахассислари ва ҳар бир вилоят, жумладан, Бухородаги маҳаллий ҳокимиятнинг, биринчи навбатда, ота-она қарамоғисиз қолган ва етим болаларни аниқлаш ҳамда уларни жойлаштиришни ташкил этишни қайта кўриб чиқиш, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларга ижтимоий, психологик-педагогик кўмак кўрсатиш бўйича олиб бориладиган ишларни такомиллаштиришлари зарурлигидан далолат беради. 

Давра суҳбатида вилоят ва туман Хотин-қизлар қўмиталари раислари, Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар, Васийлик ва ҳомийлик органларининг масъул ходимлари, жамоатчилик ва нодавлат ташкилотлари, Меҳрибонлик ва Болалар уйлари вакиллари иштирок этдилар.