Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Фарзандларни баркамол шахс этиб тарбиялаш барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир

Фарзандларни баркамол шахс этиб тарбиялаш барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир

  • 14 December 2018

         

Фарзандларини тўғри тарбия қилиш ота-онанинг нафақат шахсий иши, балки ижтимоий бурчидир. Тарбиявий таъсирларнинг шакл ва услубларидан тўғри фойдаланиш ҳар томонлама етук ва маънавий соғлом фарзандлар тарбиясига замин ҳозирлайди. Ушбу мақсадда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази томонидан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига манзилли мажмуавий ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида Р.А.Базарова томонидан Бухоро ва Қашқадарё вилоятида маҳалла фуқаролар йиғинлари мутахассислари учун “Оилада болалар билан низоли муносабатларнинг олдини олиш йўллари” мавзусида ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун “Меҳрибонлик уйида оилавий муҳитни шакллантириш услублари” мавзуларида семинар-тренинглар ўтказилди.

 

Семинар-тренингасносида мутахассислар ўз фаолиятлари давомида эътибор қаратишлари лозим бўлган бир қатор қирраларни билиб олган бўлсалар, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари психологик хатти-ҳаракатлар (бағрига босиш, шеър айтиш) нинг асл моҳиятини тушуниб етдилар.
 

Қувонарлиси шундан иборатки, бу семинар-тренингларда малака оширган мутахассислар эндиликда ўзлари ҳам шу каби семинар-тренингларни ташкиллаштирмоқдалар. Мисол тариқасида Бухоро шаҳар 18-умумтаълим мактаби психологи Ш.Бобомуродова айнан шу мавзуда семинар-тренинг ўтиб, унда 6-7 синф раҳбарлари ва 25 нафар ота-оналарни қамраб олди. Вилоятларда издошларимизнинг самарали саъй-ҳаракатларимизни давом эттиришлари, ўз бурчларига теран ёндошаётганликларидан дарак беради.