Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Адабиётга эътибор-маънавиятга, келажакка эътибор

Адабиётга эътибор-маънавиятга, келажакка эътибор

  • 5 June 2018

2018 йил 30 май куни Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ходими Самарқанд шаҳридаги  ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси педагог ходимлари билан “ Тарбияси оғир ва хатарли гуруҳга мансуб болалар билан ишлашнинг самарали усуллари” мавзусида психологик тренинг бўлиб ўтди. 31 май куни Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги  ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари ўртасида “Адабиётга эътибор - маънавиятга, келажакка эътибор” мавзуси остида иншолар ва шеърият тадбири ўтказди. Бу тадбирдан мақсад тарбияланувчи болаларда илмга, китобга қизиқишни, яхшиликка интилишни, инсонийлик хислатларини  тарбиялаш ва уларни адабиётга бўлган қобилятларини аниқлаб, келгусида самарали касб танлашлари учун йўналтиришдир. Тадбирда “Ватан муқаддас”, “Менинг келажагим”, “Оила - муқаддас макон”, “Она азиз ва мўътабар”, “Ўзбекистон - келажаги буюк давлат” мавзулари асосида  иншо ёзиш конкурси ўтказилди. Унда 25 нафар иштирокчи қатнаштди Иштирокчилар орасидан энг яхши иншолар муаллифлари эсдалик совғалари билан тақдирландик. Иншо ёзиш бўйича Ж.Джураев  биринчи ўринни, М.Ўктамов иккинчи ўринни, Р.Мамажанов учинчи ўринни эгалладилар. В.Пришенко ва М.Козловлар  рус тилида ёзилган иншолар ғолиблари бўлишди.

Шеърият йўналиши бўйича эса М.Саидаҳмад, Н.Ачрор, Т.Марат совринли ўринларни олишди. П.Абулхалилов “Она ватан”,  Ж.Джураев ва  С.мўминжонов  ўзларининг “Ватан” деган шеърларини тақдим қилишди. Ўтказилган тадбир  тарбияланувчиларда юқори таассурот қолдирди.