Депутатнинг маҳаллалардаги фаолияти
Депутатнинг маҳаллалардаги фаолияти
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раҳбари, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Васила Алимова 2025 йил режаси бўйича маҳаллалар билан иш бошлади. Тошкент шаҳар Яккасарой туманининг “Тўқимачи” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан йил дастури лойиҳаси асосида табиатни асраш, соғлом турмуш тарзини юритиш масалалари муҳокама қилинган ишчи йиғилиши ўтказилди. Шунингдек, МФЙ га фуқароларнинг мурожаатлари бўйича қабул кунлари жадвали тақдим этилди.