Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

 Қорақалпоғистон Республикасида  Аутизм ташхисига эга бўлган болалар  ва уларнинг ота-оналари, педагоглар учун ўтказилган амалий семинар

Қорақалпоғистон Республикасида Аутизм ташхисига эга бўлган болалар ва уларнинг ота-оналари, педагоглар учун ўтказилган амалий семинар

  • 13 April 2018

             Қорақалпоғистон Республикасида  2018 йил 9-12 апрел кунлари Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг мутахассислари З.А.Бахадирова, И.Шодманхожиева, Т.Лутфуллин, А.Пак томонидан  “Аутизм” ташхисига эга бўлган болаларга, ота-оналарга, дефектолог, психолог ва бошланғич таълим ўқитувчиларига назарий , амалий, методик ёрдам кўрсатилди. Амалий семинарда Қорақалпоғистон Республикасининг таълим тизимида фаолият юритаётган педагоглар, психолог, дефектологлар ва “Аутизм” ташхисига эга бўлган болаларнинг ота-оналари иштирок этдилар. ҚҚР, Халқ таълими вазирлиги вакили Э.Нуртаев сўзга чиқиб, йиғилганларга РБИММда фаолият юритаётган  мутахассислар билан яқиндан таништириб,амалий семинарни очиб берди.

 

       РБИММ бўлим рахбари З.Бахадирова томонидан РБИММ фаолияти, “Аутизм” тушунчаси, ушбу ташхисга эга бўлган болалар билан олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳақида маълумот бериб ўтди.Амалий семинарни ҚҚРда фаолият юритаётган педагоглар,психологлар, дефектологлар билан А.Пак, Т.Лутфуллин, И.Шодманхожиевалар давом эттирдилар. З.Бахадирова “Аутизм” ташхисига эга фарзандлари бўлган ота-оналар  билан яқиндан танишди. Ота-оналар тмонидан сўровномалар тўлдирилди. Барча ота-оналар томонидан сўровномаларни тўлдираётганда боланинг анамнези, то ҳозирги кунга қадар бола ривожланишидаги қийинчиликлар хақида хам маълумотлар олинди.

Ота-оналардан тушган таклифлар ва амалий семинар дастурида белгиланган вазифаларни бажариш учун барча ота-оналар ва уларнинг фарзандларини индивидуал тартибда  РБИММ психологлари Т.Лутфуллин ва А.Пак қабул қилдилар. Психологлар ҳар бир ота-она билан суҳбат ўтказдилар.Суҳбатдан сўнг эса “Аутизм ” ташхисига эга  бўлган болалар билан амалий машғулот ўтказдилар.

           Қорақалпоғистон Республикасида таълим тизимида фаолият юритаётган педагоглар, дефектолог, психологлар РБИММ мутахассислари томонидан  ўтказилган амалий семинарни жуда катта қизиқиш билан кузатиб бордилар. Уларга “Бола ва замон” журнали, “Аутизм” тушунчаси ҳақида тарқатма материаллар, электрон кўринишдаги барча маълумотлар тақдим этилди. РБИММ психологлари ва дефектологлари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. Назарий билимларни амалиётда мустаҳкамлаш учун педагогларга она-оналар розилиги билан  “Аутизм” ташхисга эга бўлган болалар билан иш олиб бориш усуллари кенг тарзда кўрсатилди. Ушбу ташхисли болалар билан маҳорат дарсида мутахассисларнинг кучли маҳоратлари боис, барча қатнашувчилар олдида ҳеч қандай қийинчиликсиз  бола билан машғулот ўтказилди. Ота-оналар фарзандларини шовқин-суронни ёқтирмасликларини, атрофда одам кўп пайтда хархаша қилишларини кўп таъкидладилар. Аммо маҳорат дарслари давомида биз мутахасссислар бу ҳолатдан йироқ бўлдик. Яъни болани диққатини жамлаш, дидактик мареиалларга қизиқтириш орқали кўзланган мақсадга эришдик.

       ҚҚРнинг маҳаллий телевидения каналларидан  оммавий ахборот ходимлари  иштирок этдилар ва тасвирга туширдилар. З.Бахадирова томонидан  семинар ҳақида батафсил интервью, радиога эса И.Шодманхожиева маълумот берди.

Амалий семинарда  қатнашаётган педагогларга янада тушунарлироқ бўлиши учун “Аутизм” ташхисли фарзандлари бўлган оналарнинг фикрлари тингланди.Оналар фарзандларининг психологик ҳолати, характери ва психологлар томонидан  ўтказилган якка тартибдаги машғулотлар ҳақидаги ижобий кайфият билан йиғилганларга сўзлаб бердилар.

2018 йил 9-12 апрел кунларида ҚҚР Халқ таълими вазирлиги,РБИММ билан ҳамкорликда ўтказилган амалий семинар давомида белгиланган режадаги барча ишлар амалга оширилди. ҚҚР Халқ таълими вазири  Т.А.Аяпов томонидан ушбу ўтказилган семинар юксак баҳоланиб, РБИММ мутахассислари З.Бахадирова, И.Шодманхожиева, А.Пак ва Т.Лутфуллинларни  фахрий ёрлиқ билан тақдирлади. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

         ҚҚРдаги барча ота-оналар РБИММ филиали очиш юзасидан Халқ таълими вазирига ёзма мурожаат йўллаганликларини ,келгусида РБИММ филиалини ташкил этиш бўйича ҚҚР халқига, педагогларга вазир Т.А.Аяпов ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини ва ўтказилган семинардан Халқ таълим вазирлигига ташаккурлар билдирилаётганидан  РБИММ раҳбарияти ва ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Амалий семинар қатнашувчилари ва ота-оналар ҳам РБИММ мутахассисларига ўз миннатдорчиликларини билдириб,келгусида шундай амалий семинарлар кўпроқ ўтказиш кераклиги хақида таклифлар билдирилди.