Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ:  МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

  • 3 June 2024

                 Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг  Янги аср университети билан ҳамкорликда ўтказган  илмий-амалий конференцияси  “Инклюзив таълим тизимини ривожлантириш: муаммо ва ечимлар”  мавзусида бўлди. Конференцияда инклюзив таълимни амалиётга жорий қилиниши, имконияти чекланган болаларнинг таълим олишига қаратилган эътибор, уларни умумтаълим муассасалари тизимида ўқитиш борасида эришилаётган ютуклар билан бирга ҳал этилиши керак бўлган айрим муаммолар ҳақида сўз борди.

Конференцияда марказ ходимлари ва Тошкент давлат педагогика университети, Чирчиқ давлат педагогика университети, Ориентал университети, Янги аср университети профессор-ўқитувчилари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги  умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган  ўқитувчи-логопедлар иштирок этишди.

Тадбирда Янги аср  университети ректори  Қ.Т.Зоҳидов  билан махсус педагогика йўналишида таҳсил олаётган талабаларга инклюзив таълимни ўқитиш борасида икки томонлама ҳамкорлик келишувини амалга оширишга келишиб олинди.

 

 


 

 

Development of an Inclusive Education System: Problems and Solutions

              The Republican Center for Social Adaptation of Children, in collaboration with New Century University, hosted a scientific and practical conference on “Development of an Inclusive Education System: Problems and Solutions.” The conference addressed challenges associated with implementing inclusive education, focusing on the education of children with disabilities and their achievements within general education institutions.

            Participants included center employees, faculty from Tashkent State Pedagogical University, Chirchik State Pedagogical University, University of the East, New Century University, and teachers and speech therapists from secondary schools in Tashkent and the Tashkent region.

            During the event, an agreement was reached with K.T. Zokhidov, the rector of New Century University, to implement a bilateral cooperation agreement. This agreement aims to enhance the teaching of inclusive education to students specializing in special education.