“Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни касб-ҳунарга йўналтириш муаммолари ва ечимлари”
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Парламент комиссияси томонидан ажратилган Давлат ижтимоий буюртмаси асосида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази томонидан “Касб-ҳунарга муваффақиятли йўл” номли лойиҳа ижроси давом эттирилмоқда.
Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманидаги 37-сонли ихтисослаштирилган мактабда “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни касб-ҳунарга йўналтириш муаммолари ва ечимлари” мавзусида гибрид форматда семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренингда РБИММ, Республика таълим марказининг масъул ходимлари, Тошкент шаҳридаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун Яккасарой туманидаги 25-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчи-дефектологлари, технология фани ўқитувчилари, Республика бўйича ихтисослаштирилган мактаблардан 98 нафар технология фани ўқитувчилари ҳамда Халқаро Нордик университети логопедия йўналиши талабалари иштирок этдилар.
РБИММ директори – лойиҳа рахбари В.С.Алимова йиғилганларга лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди. Ўқув-семинар давомида алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларни касб-ҳунарга йўналтиришда учрайдиган муаммолар, технология фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратлари, компетенцияларини ошириш бўйича керакли янгиликлар, тавсиялар берилди. Амалиётчи ўқитувчилар ўз иш фаолиятлари мисолида амалий тақдимот қилдилар. Келгусида ўтказиладиган ўқув семинарларида амалиётчи ўқитувчиларнинг иш фаолиятларида қўллашлари учун зарурий методик қўлланмалар, амалий тақдимотлар алмашинувини давом эттиришга келишиб олинди.
Problems and Solutions for Vocational Guidance for Children with Special Educational Needs
Under the State Social Order from the Parliamentary Commission of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, the Center for Social Adaptation of Children continues the project “Successful Path to a Profession.” As part of this project, a hybrid training seminar on “Problems and Solutions for Vocational Guidance for Children with Special Educational Needs” was held at specialized school No. 37 in the Shaykhontokhur district of Tashkent.
The seminar included participation from the RCSAC, staff from the Republican Educational Center, defectologists from specialized school No. 25 for children with special needs in the Yakkasaray district, technology teachers, and 98 technology teachers from specialized schools across the republic. Students from the speech therapy department of the International Northern University also attended.
Project manager and RCSAC director V.S. Alimova briefed participants on the project's progress. The seminar addressed issues in career guidance for children with special needs and offered recommendations for improving the professional skills and competencies of technology teachers. Practicing teachers shared practical presentations and examples from their work. It was decided to continue sharing teaching aids and practical presentations for future seminars to support teachers in their work.