Талабалар учун амалий дарслар
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази – ҳар бир болага эзгулик ва ғамхўрлик кўрсатишнинг яққол намунаси сифатида олий ўқув юртлари раҳбарларининг эътиборини қозониб келмоқда. Чунки ҳар бир олий даргоҳ ўз битирувчисининг кенг қамровли билимга эга бўлишини истайди. Шу нуқтаи назардан марказга ташриф буюрган Низомий номидаги ТДПУ Мактабгача таълим факультети “Мактабгача таълим психологияси ва педагогикаси” йўналиши 3-босқич ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг магистр талабаларига ҳам амалий машғулотлардаги билимларини мустаҳкамлаш ва алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларнинг психологик хусусиятларини амалиётда кенгроқ ўрганишлари учун ходимларимиз семинар ўтказдилар. Унда марказнинг йигирма йиллик иш тажрибалари, қонун ва қарорларга киритилган таклифлар, амалга оширилган кўплаб лойиҳалар, ўтказилган тадбирлар, конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари юзасидан маълумотлар берилди. Шунингдек, марказимизнинг Ахборот-консалтинг хизмати фаолияти билан яқиндан танишиш жараёнида талабалар мутахассислар машғулотларининг гувоҳи бўлдилар, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Practical Classes for Students
The Republican Children's Center for Social Adaptation stands out for its kindness and care, drawing interest from university leaders. Recognizing the value of practical experience, our team organized a seminar for third-year students from the Nizami National Democratic Pedagogical University’s Department of Psychology and Pedagogy of Preschool Education, as well as undergraduates from the International Islamic Academy of Uzbekistan. These students visited the center to enhance their knowledge of working with children with special needs.
During the seminar, we shared the center's twenty years of experience, including its contributions to laws and regulations, and its numerous projects, events, conferences, seminars, and round tables. Students learned about the activities of our Information and Consulting Service, observed training sessions conducted by specialists, and had the opportunity to ask questions and receive detailed answers.
The seminar aimed to provide students with a deeper understanding of the practical aspects of their studies and to illustrate the psychological characteristics of children with special needs. This experience is designed to enrich their educational journey and prepare them for their future careers in psychology and pedagogy.