Устахонамиздан ажойиб янгиликлар!
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази қошида ўз фаолиятини олиб бораётган “Ижодий устахона”миз ҳамиша янгиликларни ўзига хос кўтаринкилик ва хурсандчилик билан қаршилайди.
Ҳозирда устахонамизда ўзгача баҳорий кайфият, болажонларимизнинг севимли устозларидан бири Хайитбоева Камолахон шогирдларига янги йўналишни – совундан атиргулллар ясашни ўргатди. Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар бу янги, замонавий қўл меҳнатини ажойиб завқ билан ясашга киришиб кетдилар. Бундай янги ғоялар болажонларнинг шахсий-ижодий салоҳиятни очиб беришга, ўзини ўзи англашига, ижодкорлик қилишига, қобилиятлари ва меҳнатсеварлиги туфайли ҳар қандай соҳада муваффақият қозонишига ҳисса қўшишига шубҳа йўқ, албатта. Бу тоифадаги болаларда ижодий қобилиятларни ривожлантириш орқали биз, ўқитувчилар, болажонларнинг жамиятга муваффақиятли мослашишлари учун шароит яратамиз.
Ўқувчилар ўзлари ясаган атиргулларни марказимизнинг гўзал аёлларига ҳамда ўз онажонларига совға қилишди.