Даволовчи жисмоний тарбия машқлари самара бермоқда!
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиалида психолог, педагог, логопед-дефектолог, шифокорлар билан бир сафда турганча бу ерга мурожаат қилувчиларнинг дардига малҳам бўлишда жонбозлик кўрсатадиган, фаолияти давомида муайян натижаларга эришаётган даволовчи жисмоний тарбия инструкторлари ҳам иш олиб борадилар. Ҳозирда 4 ёшли Абдулазизнинг ота-онаси айнан шу мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли фарзандларининг мустақил юра бошлаганини кўриб, уларга тасаннолар айтяптилар.