Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Юксак эҳтиром ила...

Юксак эҳтиром ила...

  • 29 March 2024

 Самарқанд минтақавий филиали директори,  юридик фанлар номзоди, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони соҳиби Абдуҳамид Алишерович Бозоров бугун 41 баҳорни қаршилаган бўларди.  Ҳаётдан эрта кетган бўлишига қарамай А.А.Бозоров ўзидан салмоқли из  – хотиралар қолдирди.

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг “Болаларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш бўлими”га бош мутахассис лавозимида иш бошлаган, меҳнатсеварлиги, бўлимга мурожаат қилганларнинг алимент мажбуриятлари ва турар-жой муаммолари бўйича суд мунозаралари, шахс ҳужжатларини тиклаш, ижтимоий нафақалар олиш, ногиронлик юзасидан пенсиялар олиш каби муаммоларига оқилона ёндашув асосида  самарали ҳал қилиши оқибатида бўлим бошлиғи этиб тайинланган А.Бозоров марказнинг Самарқандда минтақавий филиалини очиш ҳақида гап кетганида илк номзодлардан бири бўлди. У филиалга бино танланиб, таъмирланишидан-да тортиб, ишга тушишига, ходимларни саралаб, ишга қабул қилишга қадар камарбаста бўлди. Имконияти чекланган фарзанди бор оилаларнинг  умид билан қадам қўядиган масканини ишбилармонлик билан бошқарди. Нафақат ходимлар ва ота-оналар, балки Самарқанд вилояти ва шаҳри нуфузли ташкилотлари, идоралари раҳбарлари орасида ҳам жонкуяр раҳбар сифатида эътибор қозонди, ўз ўрнига эга бўлди.

Абдуҳамид Алишеровичнинг яна бир катта ютуғи – бу Самарқанд шаҳрида Ўзбекистондаги дастлабки  “Ижтимоий иш ассоцацияси”ни ташкил этиб, унинг фаолиятини йўлга қўйганлиги бўлди. Ҳозирда мазкур ассоциация Марказий Осиёдаги ижтимоий иш ассоциациялари мутахассислари билан ҳамкорликда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

 

Марказ ва барча филиаллар раҳбарлари, ходимлари Абдуҳамид Алишерович Бозоровни  ҳамиша илиқ хотиралар билан ёдга олади.