РБИММ ва Республика таълим маркази мутахассислари томонидан ўқув семинар ташкиллаштирилди.
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази томонидан амалга оширилаётган Давлат ижтимоий буюртмаси доирасида 2024 йил 22 феврал куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 22 – сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида РБИММ ва Республика таълим маркази мутахассислари томонидан ўқув семинар ташкиллаштирилди.
Семинар доирасида:
ü Ақлий ривожланишида муаммолари бор ўқувчилар учун яратилаётган замонавий йўналишдаги ўқув дастурлар, дарсликлар ва услубий қўлланмалар ҳақида технология фани ўқитувчиларининг ҳабардорлиги оширилди;
üю9-синф ақли заиф ўқувчилари учун яратиладиган янги ўқув-методик мажмуалар учун муаллифлар гуруҳи шакллантирилди ва уларни замонавий талаблар билан таништирилди;
üю9-синф ақли заиф ўқувчилариниг меҳнат малакалари, касблар тўғрисидаги тасаввурлари, касбий қизиқишлари ва лаёқатлари психологик-педагогик диагностикадан ўтказилди.
Семинарда Республикамизнинг барча худудларидаги барча ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларининг 151 нафар технология фани ўқитувчилари, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари фаол иштирок этишди.