Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.06.2023 йилдаги ПФ – 82 сонли Фармони ва 28.09.2023 йилдаги ПҚ – 319 сонли Қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида қилинаётган ишлар юзасидан.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.06.2023 йилдаги ПФ – 82 сонли Фармони ва 28.09.2023 йилдаги ПҚ – 319 сонли Қарорида давлат томонидан аҳолини манзилли ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт кечириши учун қулай муҳит яратиш, уларнинг жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш зарурлигига урғу берилган. Ногиронлиги бўлган инсонларнинг самарали ижтимоий мослашувида уларнинг меҳнатга лаёқатлилиги ва касб-хунарга эга бўлиши алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 21.12.2023 йилдаги 69 – сонли Қарорига мувофиқ Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 1 млрд. сўмлик ижтимоий буюртмаси бўйича Давлат ижтимоий буюртмаси ғолиби этиб белгиланган.
Қарорга мувофиқ РБИММ томонидан “Касб ҳунарга муваффақиятли йўл” лойиҳаси амалга оширилмоқда: Тошкент шаҳридаги 103 – сонли ва Марғилон шаҳридаги 22 – сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва технология фанидан услубий қўлланма ишлаб чиқиш жараёни 2024 йилнинг 1 январидан бошланган. Хусусан, дурадгорлик, чилангарлик, пазандачилик, сартарошлик, косибчилик ва миллий хунармандчилик йўналишларига тегишли асбоб-ускуналар харид қилинади.
Махсус мактаб интернатлари педагоглари учун технология фанидан кўрсатилган йўналишлар амалиёти соатлари белгиланиб, услубий қўлланма ишлаб чиқилади. Вазирлик билан ҳамкорликда тузилган Ишчи гуруҳ ушбу жараёнларни муҳокама қилиб, календар режани белгилаб олди.