БАССЕЙННИНГ ДАВОЛОВЧИ ТАЪСИРИ
Марказимиздаги бассейн сувнинг механик ва термик таъсирига асосланган даволаш кучига эга эканлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Бассейндаги гидростатик босим венага оид ва лимфатик оқимни яхшилаганча бола танасининг турли қисмларига таъсир кўрсатади. Бу эса, ўз навбатида, юрак ва бутун юрак-қон томир тизимининг ишлашини яхшилашга кўмаклашади. Мутахассисларнинг мажмуавий кўриги асосида бассейнда шуғулланиш тавсия этилган болаларнинг ҳаммаси ҳам сувга дарҳол тушавермайди. Улардаги қўрқув сувдаги турли ўйинлар, машқлар асосида бартараф этилгач, бу болалар бассейнда бажонидил шуғулланадилар.