ИЖОБИЙ ЎЗГАРИШЛАР – МЕҲНАТ ВА ҲАРАКАТ МАҲСУЛИ
Фарзандининг ақлий ривожланишда ортда қолиш, логоневроз ташҳисини билган она Самарқанд минтақавий филиалига умид билан мурожаат қилди. Мутахассислар жамоаси қизчани мажмуавий кўрикдан ўтказгач, тегишли мутахассислар билан шуғулланиш бўйича индивидуал дастур туздилар. Машғулотларга изчил қатнаган, уйга берилган вазифаларни онаси билан доим бажариб келган Мехримахнинг ҳаракатларида бугунги кунда ижобий ўзгаришлар кузатилаётгани ҳам унинг яқинларини, ҳам мутахассисларни қувонтирмоқда.