Ижодий ишларимиз кўргазмаси билан иштирок этдик
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Форумлар биносида ташкиллаштирилган “Ҳунармандлар ярмаркаси” бўлиб ўтди.
Ярмаркада “Ижодий устахона”миз ҳам ўзининг ижодий ишлари кўргазмаси билан қатнашди. Юртимизда ўз иш фаолиятини олиб борувчи ҳунармандларнинг турли хилдаги санъат асарлари, миллий каштачилик либослари, бисердан тақинчоқлар, атлас ва адраслар, ҳаттоки қандолатчилик ширинликлари билан ҳам кўргазмага файз бағишладилар.
Ярмарка давомида университетнинг профессор ўқитувчилари ҳамда талабалари ва ярмаркага ташриф буюрган бошқа меҳмонлар ўзларига ёққан буюмларни харид қилишди ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.