Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Сенсор хонадаги машғулот

Сенсор хонадаги машғулот

  • 22 January 2024

              Болани сенсор ривожлантириш – бу унинг идрокини ривожлантириш ва объектларнинг ташқи хусусиятлари: уларнинг шакли, ранги, ўлчами, борлиқдаги ҳолати, шунингдек, ҳиди, таъми ҳақидаги тасаввурларни шакллантиришдан иборат.

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига ташриф буюраётган болалар билан шуғулланишда мутахассислар махсус жиҳозланган хоналар имкониятларидан моҳирона фойдаланадилар.  Видеода акс этган,  идрок этишнинг кўриш, эшитиш, тактил, вестибуляр тизимини рағбатлантириш учун мўлжалланган сенсор хонада мутахассиснинг бола билан машғулоти:

        вестибуляр аппарат, яъни мувозанатни сақлаш, реакция тезлигини ривожлантиришга;

        ҳаракатларнинг мувофиқлигини ривожлантиришга;

        йирик моторика билан ишлашга

        эшитишга оид идрок (товушга диққатни жамлаш ва мақсадга эришиш) ни кучайтиришга

йўналтирилган.