Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Депутат томонидан Янги йил совғалари

Депутат томонидан Янги йил совғалари

  • 22 January 2024

 Янги йил барча учун бирдек қувончли байрам. Ота-оналар фарзандларининг қувонишлари учун ҳаракатда бўладилар. Имкони борлар эса халқимизнинг азалий урф-одатларига кўра, эҳсон қилиб, кам таъминланган оилаларга қувонч улашадилар.

 

Куни-кеча Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси, Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгашининг 58-“Бошлиқ” округи депутати В.С.Алимова томонидан   ҳам  Яккасарой туманида жойлашган   “Армуғон”, “Қушбеги”, ”Муҳандислар” маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий оғир вазиятда қолган (ногиронлиги бўлган ёки 18 ёшгача ногиронлиги бор фарзандли ҳамда боқувчисини йўқотган) 14 та оилага  Янги йил байрами муносабати билан озиқ-овқат махсулотлари, фарзандлари учун   болалар спорт кийимлари,  лего, пазл   ва ўйинчоқлар совға сифатида тақдим этилди.

 

 

Демакки, 14 та оилага Янги йил ифори кириб келди, бу оилалардаги болажонларга шодлик улашилди.