Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Ижтимоий иш мактаблари: ҳамкорлик янада мустаҳкамланди
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилаётган, Самарқанд вилояти ижтимоий иш мактаби Ассоциацияси раиси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори В.С.Алимова иштирок этаётган, мақсади ижтимоий ишда юқори профессионал стандартлар ва сифатли таълим дастурларини таъминлаш учун Марказий Осиёда ижтимоий иш соҳасида миллий ва минтақавий сиёсатнинг самарали ва барқарор тизимини ишлаб чиқишдан иборат бўлган “Марказий Осиёда миллий ва минтақавий сиёсатни ишлаб чиқиш: профессионал ижтимоий иш бўйича профессионал стандартлар, таълимий дастурлар. Биз ҳозир қаердамиз ва қаерга ҳаракатланиш керак” мавзусидаги тўртинчи Марказий Осиё форумининг 2-кунида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Ижтимоий иш мактаблари раҳбарлари томонидан Ижтимоий иш мактаблари ассоциацияларининг Марказий Осиё Иттифоқини бунёд этиш юзасидан Таъсис шартномаси ва Низоми имзоланди. Мазкур қарор давр талаби ва:
ü Марказий Осиё давлатларининг миллий ривожланиш стратегияларида ижтимоий сиёсатнинг устуворлиги ва унинг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги аҳамиятини;
ü Марказий Осиё мамлакатларида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни ривожлантириш ва унинг сифатини ошириш жараёнини кадрлар билан таъминлашнинг муҳимлигини;
ü Ижтимоий иш ва ижтимоий хизматларни профессионаллаштиришда фан, амалиёт ва жамоатчиликнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришнинг муҳимлигини
тан олган ҳолда қабул қилинди.
Ижтимоий иш мактаблари ассоциацияларининг Марказий Осиё Иттифоқининг Низомида Иттифоқнинг мақсади, вазифалари, фаолият олиб бориш усуллари ва Иттифоқ тузилмаси, сайлов органларининг иш тартиби, шунингдек, томонларнинг ҳуқуқ, мажбуриятлари қатъий белгилаб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз: 2021 йил сентябрдан Ўзбекистонда Германиянинг Каритас Ассоциациясини Тожикистон Республикасидаги филиали билан ҳамкорликда “Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда Жамоатчилик даражасидаги реабилитация (ЖДР) тузилмаларини бирлаштириш ҳамда ЖДР ёндашувини қўллаган ҳолда ижтимоий ишга ўқитишни келгусида профессионаллаштириш” мавзусидаги ҳамкорликдаги лойиҳаси амалга ошира бошланган. Жамоатчилик даражасидаги реабилитация (ЖДР) дастури ЖССТ нинг стратегияси – қишлоқ ва бориш қийин бўлган жойларда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган одамларни реабилитация қилишга йўналтирилган бўлиб, бу инклюзив жамиятни янада, ривожлантиришга хизмат қилиши, шубҳасиз.