Дарахтлар ҳамкорликда, ҳавас билан экилди
Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 1 ноябридан 10 декабрига қадар шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинган. Ресублика болалар ижтимоий мослашуви маркази ҳам директор, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси, Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати Васила Алимова бошчилигида мазкур оммавий кўкаламзорлаштириш тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда. 2023 йилнинг 29 ноябрида марказ ходимлари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати бўлим бошлиғи Саида Мустафаева бошчилигидаги жамоа билан билан биргаликда РБИММ ҳудудига 27 туп дарахт кўчатларини экиш ишларини амалга оширдилар. Тадбирда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлинмаси бошлиғи Дилшод Шоумаров ҳам иштирок этди. Давлатимиз раҳбари такидлаганларидек, “халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим бўлган дарахтлар ҳавас билан экилди”. Келгусида улар меҳр билан парваришланиб, юртимиз кўркига кўрк қўшади, аҳолининг кислородга тўйинган ҳаводан нафас олишига ҳисса қўшади, албатта.
Тадбир якунида меҳмонлар марказ фаолияти билан танишдилар.
Кўчатларни тақдим этиб, ҳамкорликка асос солган, марказга реабилитация учун ташриф буюраётган болажонлар ва ота-оналар ҳақидаги ғамхўрлигимизга улуш қўшган “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ва жамоасига миннатдорчилигимизни билдирамиз.