Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Ёш таълим муассасасига услубий ёрдам

Ёш таълим муассасасига услубий ёрдам

  • 29 November 2023

 

 

Ёш таълим муассасасига услубий ёрдам

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ўз фаолияти давомида  имконияти чекланган  болалар  ва уларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш борасида бир қанча услубий материалларни ҳам  тайёрлаб келади.  РБИММ томонидан жорий йилнинг 28-ноябр куни “Янги аср” университети кутубхонасининг фонди учун 7 та номдаги 130 нусха адабиётлар ҳадя сифатида  тақдим этилди.

    "Махсус педагогика” кафедраси мудири Сирожиддин Турғунбоев китоблар билан танишиб чиққач: "Мамлакатимизда ёшларни маънавий баркамол шахс бўлиб вояга етишларида кўмаклашиш, иқтидорли, ижодкор ёшларни рағбатлантириш, уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этишига кўмаклашиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада оширишга биз ҳам сабабчи бўламиз. Тақдим этилган адабиётлар талабаларга  логопедиянинг назарий ва методологик асослари; нутқ камчиликларининг турлари ва уларни бартараф этиш; ривожланишида камчилиги бўлган болалар билан олиб бориладиган логопедик ишларнинг ўзига хос хусусиятлари; мактабгача тарбия ёшидаги болаларда нутқнинг ривожланмаганлиги ҳамда уларни ўқитиш ва тарбиялаш масалалари; нутқ бузилишларининг олдини олиш ишлари юзасидан тўлиқ тушунча беришда алоҳида аҳамиятга эга”, – дея таъкидлади.