Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“ОНА БОРКИ – ОЛАМ МУНАВВАР”

“ОНА БОРКИ – ОЛАМ МУНАВВАР”

  • 5 March 2018

 

“ОНА БОРКИ – ОЛАМ МУНАВВАР”

мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир

 

 

Баҳор кириб келгач дастлабки байрам  – 8-Март – Хотин-қизлар куни нишонланади. Ишлайдиган, ўқийдиган, тадбиркорлик билан машғул аёллар жамоаси билан байрамни тантана қиладилар. Аммо орамизда шундай аёллар борки, улар ўзларини фарзанд тарбиясига бахшида қилганлар. Уларнинг қувончу-шодликлари ҳам, қайғу-ю-ташвишлари ҳам – шу ўзига хослиги бўлган фарзандни вояга етказиш, унинг мустақил умр кечириши учун бор кучини сарфлашдан иборат. Ахир аёл оиланинг шамчироғи, нафақат бешикни, балки оламни тебратиб, дунёда ҳаёт давом этиши учун курашиб яшовчи инсондир. Шу нуқтаи назардан Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази “Ижтимоий иш” бўлими Ахборот-консалтинг хизмати билан биргаликда “Она борки – олам мунаввар” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказдилар. Бу тадбирда марказга фарзандининг реабилитацияси юзасидан мурожаат қилган 70 нафар аёл иштирок этишди. Тадбирга Хотин-қизлар қўмитасининг вакиласи Шоира Нурматова, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Раим Фарҳодий, латофатли шоира Умида Абдуазимова, эл суйган актрисалар Шоҳида Исмоилова, Муяссар Бердиқулова,  қўшиқлари севиб тингланадиган артистлар Ғайрат Усмонов, Шоҳруз Рустамовлар йиғилганларни  шод айладилар. Тадбирда бир неча аёллар “Намунали она”, “Жонкуяр бувижон”, “Марказимиз фаоли”, “Хушчақчақ аёл” номинациялари бўйича тақдирландилар. Ногиронлиги бўлган фарзанд тарбияси билан машғул бўлган аёллар маданий хордиқ чиқарганликларини айтиб, миннатдорчилик билдирдилар.

 

 

Тошкент 2018 - йил 2 март