“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми авжида
Давлатимиз раҳбарининг фаол ташаббуси билан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа асосида ҳар йили Ўзбекистонда она ер бағрига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экиш мақсад қилинган. “Яшил макон” лойиҳаси умуммиллий ҳаракатга айланиб, ҳозирги кунда ўзига хос қадрият сифатида намоён бўлаётганини кузатиш мумкин.
Тадбирларни давом эттирган ҳолда, Экология партияси аъзоси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати В.Алимова томонидан 12 ноябрь куни Яккасарой тумани “Бошлиқ” ва “Дилбулоқ” МФЙларида 20 туп клён ва ясень дарахтлари кўчатлари ва 25 ноябрь куни “Бошлиқ” МФЙда 20 туп олма дарахтлари экилди.

“Бошлиқ” ва “Дилбулоқ” МФЙларидаги уйларнинг атрофи, йўлаклари шунингдек уй ичидаги йўлакларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, озодаликни сақлаш борасида энг намунали уй ва ҳовлини аниқлаш юзасидан аҳоли ўртасида танлов ўтказилиб, атроф-муҳитни асрашда ва обод қилишда инсон омилининг кучли эканлигига яна бир бор эътибор қаратилди. Энг яхши уйбоши, энг фаол йўлакбоши, энг фаол табиатсевар фуқароларга Ташаккурнома ва совғалар топширилди.
“Бошлиқ” МФЙ раиси Юнусов Абдулла Бегимович ва “Дилбулоқ” МФЙ раиси Мирзарайимов Мирзатилла Мирзарахимовичларга алоҳида миннатдорчилик билдириб, мағалла равнақи йўлидаги фаолиятларида куч қувват ва омад тилаймиз.