Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Ҳамкорлик педагогикаси – бугуннинг мавзуси

Ҳамкорлик педагогикаси – бугуннинг мавзуси

  • 18 November 2023

             Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти томонидан  ташкил этилган “Таълим-тарбия сифатини оширишда ҳамкорлик педагогикаси: халқаро тажриба ва замонавий ёндашувлар” мавзусидаги халқаро конференцияда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Л.Р.Мўминова ва педагогика фанлари номзоди Д.А.Нуркельдиевалар инклюзив таълим йўналишлари, бунда педагогларнинг ва ота-она билан ҳамкорликнинг ўрни юзасидан маърузалари билан иштирок этдилар. Анжуманда иштирок этган ўрта умумтаълим мактаби директорлари ва психологлари маърузалардан инклюзив таълим борасида  ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олганликларини эътироф этдилар.

Япония, Россия, Тожикистон, Қозоғистон каби давлатлардан хорижий экспертлар, республикамизнинг таниқли олимлари, профессор-ўқитувчилари, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази мутахассислари, магистрлар ва тадқиқотчилар қатнаш Конференцияда маъруза қилганларга сертификатлар топширилди.