Фестиваль якунланди: хайр эмас, кўришгунча!
Бугун Ўзбекистонда 5 кун давом этган “Камалак жилоси” болалар психологияси ва психотерапияси бўйича навбатдаги 10-фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда болалар бадиий чиқиш қилдилар, ҳамкор ташкилотларга миннатдорчилик хатлари, иштирокчиларга сертификатлар топширилди. “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти директори Н.М.Эгамбердиева, SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси директори Г.Абидова, Алфраганус университети Педагогика факультети декани Х.Т.Данияров, Қозоғистон Республикаси Алмати шаҳридаги “Берегиня” Перинатал психология ва психотерапевтлар Ассоциацияси раҳбари Н.Постоева сўзга чиқиб, марказ томонидан уюштирилган фестивалнинг қамрови, ранго-ранглиги иштирокчиларни, талабаларни ўзига жалб қилганини айтганча, бундан кейин ҳам ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирдилар.
“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти директори Н.М.Эгамбердиева марказ мутахассислари ўз фаолиятлари давомида фойдаланишлари мумкин бўлган, тадқиқот натижалари асосида чоп этилган китоблардан совға қилди.
Кўтаринки руҳда ўтган фестиваль ўз якунига етди. Спикер-тренерлар ўз машғулотларининг натижаларини мушоҳада қилган бўлсалар, иштирокчилар ўзлаштирган билимларини таҳлил қилдилар, амалиётга жорий этиш юзасидан режалар тузишни бошладилар.