Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Алоҳида эҳтиёжли болаларни тарбиялаш ва ўқитиш: мутахассис ва ота-оналар ҳамкорлиги

Алоҳида эҳтиёжли болаларни тарбиялаш ва ўқитиш: мутахассис ва ота-оналар ҳамкорлиги

  • 30 October 2023

                Оилада фарзанднинг дунёга келиши барча учун қувончли ҳодиса. Орзиқиб кутилган кичкинтойнинг ривожланишида муаммолар борлиги маълум бўлганида ота-она ва бола атрофидаги яқин инсонлар қандай йўл тутишни билмай қоладилар. Ўзлари мурожаат этган ҳар бир мутахассисдан умид излайдилар. Аммо биргаликда ҳаракат қилиш юқори натижаларга олиб келишини ҳам унутмаслик даркор.

Фестивал доирасида шу мавзуда маҳорат дарсларини ўтган  О.Таджиходжаева, Ш.Тохировалар  жисмоний ва психик  ривожланишида турли бузилишлар бўлган болалар билан ишлашда, албатта, боланинг яқин атрофидаги катталар – у ота-она бўладими, буви-бува ёки ота-она ўрнини босувчи шахс бўлишидан қатъи  назар мутахассис билан яқин ҳамкорликда бўлиши зарурлигини амалий мисоллар, назарий далиллар асосида шарҳладилар. Талабалар бу борада ўзларини қизиқтирган, ўйлантирган саволларни бердилар, ўзаро фикр алмашув асосида муайян билимларга эга бўлдилар.