Бўлғуси талаба – эртанги устоз, ўқитувчи, педагог!
Аввал хабар берганимиздек, “Камалак жилоси” болалар психологияси ва психотерапияси бўйича ўтказилаётган навбатдаги 10-фестивал турли ёндош мавзуларни қамраб олган. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази бўлим раҳбари Х.Калбаева томонидан ўтказилган “Ўқитувчиларнинг касбий ваколатлилиги – инклюзив таълимни ривожлантиришдаги асосий омил сифатида” мавзусидаги маҳорат дарсида иштирокчиларни инклюзив таълим шартлари, йўналишлари, талаблари билан таништириш асносида турли тоифадаги болаларнинг ўз тенгдошлари билан таҳсил олишларида асосий масъулият ўқитувчига юкланиши, ўқитувчи доимий равишда билимларини ошириб боришига эътибор қаратилди. Маҳорат дарсида иштирок этган “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти тадқиқотчилари – докторантлар, А.Герцен номидаги РДПУ нинг Тошкентдаги филиали, Алфраганус университети талабалари мавзу моҳиятини гуруҳли машғулотлар, ролли ўйинлар воситасида чуқурроқ тушундилар.