“Рақамли асрдаги болалар: ижтимоий ва руҳий фаровонлик масалалари” мавзусидаги халқаро конференция
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази мутахассислари 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ташаббуси билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлиги доирасида ташкил этилган “Рақамли асрдаги болалар: ижтимоий ва руҳий фаровонлик масалалари” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этдилар.
Бугунги ахборот техналогиялари даврида ўсмирларнинг руҳий саломатлиги ва руҳий-ижтимоий фаровонлигини таъминлаш масаласи долзарблашиб бормоқда. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, мактаб ўқувчиларининг 15.4% ўртача ва ўта оғир ташвиш, шунингдек, 9.8% фоизида депрессия мавжуд. Конференцияда бу каби ҳолатлар ўсмирларнинг руҳий саломатлиги билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш нечоғлик муҳим эканлиги таъкидланди.
Конференция доирасида халқаро ва маҳаллий экспертлар томонидан ўсмирларнинг ижтимоий ва руҳий фаровонлигини таъминлаш борасида илғор тажрибалар ҳамда болалар ва ўсмирларнинг руҳий саломатлиги ва руҳий ижтимоий фаровонлигини яхшилаш бўйича миллий ҳаракатлар режасини қабул қилиш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.