“Арт-терапиянинг болалар ривожланишига таъсири”
“Арт-терапиянинг болалар ривожланишига таъсири”
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Қарши минтақавий филиалида Қашқадарё вилоят волонтёрлар маркази ҳамкорлигида “Арт-терапиянинг болалар ривожланишига таъсири” мавзусида машғулот бўлиб ўтди. Арт-терапия (“art” – инглиз тилида “санъат” + терапия маъноларини англатади) – терапия учун санъат ва ижоддан фойдаланадиган психотерапия ҳамда психологик коррекция йўналишидир.
Арт-терапия болалар ва ота-оналарни бир-бирига яқинлаштиради, ўзларининг ҳис-туйғуларини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
Айниқса, имконияти чекланган болалар билан ўтказиладиган арт-терапия машғулотлари анча самарали усул ҳисобланади.
Чунки бундай турдаги машғулотлар давомида имконияти чекланган болаларга ўзларининг ички кечинмаларини билиб олиш, руҳий ривожланишини яхшилаш, диққатини жамлаш, майда қўл моторикасини ривожланишига ёрдам беради.