Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Қадамларинг қутлуғ бўлсин, қизалоқ!

Қадамларинг қутлуғ бўлсин, қизалоқ!

  • 29 September 2023

 Қадимадимдан бизни ўзбек халқимизни ўзига хос чиройли урф-одатлари жуда кўп. Шулардан бири болаларнинг биринчи бор юриб кетганида ўтказиладиган “Кулча думалатиш” маросими бўлиб, ҳанузгача юртимизнинг айрим ҳудудларида ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, 2023 йил 15 сентябрь куни РБИММ Қарши минтақавий филиалида реабилитация машғулотларига  қатнаб, биринчи бор мустақил қадам қўйган болалар учун  “Кулча думалатиш” маросими ўтказилди.

Реабилитацияга қатнаб, муолажа олаётган 4 ёшли Анварова Муслимабегим илк бор қадам ташлаб, юрганлиги сабабли  боланинг оёғи остига поёндоз тўшаб юргазилди, кулча нонлар думалатиб, барча она ва болаларга ширинликлар улашилди.

Бу маросимни ўтказишдан мақсад филиалда қатнаётган бошқа ота-оналар ва болаларда ўзига бўлган ишончни ортириш, умид беришдан иборат.