АРТ-терапия машғулотлари
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази “Алоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими ходимлари томонидан марказимизнинг Ахборот-консальтинг хизмати бўлимига қатновчи болалар ва уларнинг ота-оналари билан арт-терапия машғулотлари ўтказилди.
Машғулотларни “Араббаевна арт” студиясининг моҳир усталари гипсдан буюмлар ясаш бўйича Муслима Шукурова ҳамда интерьер-картина чизиш бўйича Фаррух Мамадиёров олиб бордилар.
Арт-терапия машғулотлари давомида алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларнинг кайфияти яхшиланади, асабий ва руҳий зўриқиш енгиллашади, шахслараро хулқ-атвор, ўз-ўзини ҳурмат қилиш шаклланади, тасаввур, эстетик тажриба, ижодий ўзини намоён қилиш ривожлантириб, ижодий қобилиятлари ортади.
Фарзандлари билан иштирок этган ота-оналар жигаргўшаларининг расмлар чизиш, бўяш, ясаш ишларида бажонидил ҳаракат қилаётганларини кўриб, машғулотлардан қаноат ҳосил қилдилар ва бундай машғулотларнинг давомли бўлишига тилак билдирдилар.