Саъй-ҳаракатлар натижа бермоқда!
Саъй-ҳаракатлар натижа бермоқда!
8 ёшли Далержонда ақлий ривожланишдан ортда қолиш кузатилган. Ота-онасининг мурожаати асосида РБИММ Самарқанд минтақавий филиали мутахассислари боланинг яқинлари билан суҳбатлашиш ва боланинг ҳаракатларини кузатиш асносида унда дислалия белгиларини аниқладилар.
Нутқ – инсонларнинг ўзаро ҳаракатланиши, мулоқот қилишида дастлабки восита бўларкан, нутқдаги камчиликларни бартараф қилиш болаларнинг келажакдаги ҳаётларида муҳим рол ўйнайди.
Мутахассислар Далержон билан мантиқий фикрлашни йўлга қўйиш, нутқидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан турли вазифалар қўйилган индивидуал дастур асосида шуғулландилар. Эндиликда Далер “р” ва “л” ҳарфларини талаффуз қила олади.