Дастлабки қадамлар!
Болалар мия фалажлиги, спастик диплегия ташҳислари бўлган Бекзоджоннинг онаси РБИММ Самарқанд минтақавий филиалига мурожаат қилганида, у мустақил юра олмасди.
Бир ойлик реаблитация курслари давомида мутахассисларнинг бола билан олиб борган машғулотлари ва унинг онасига берган маслаҳат-тавсиялари асосида бугунги кунда у мустақил қадам ташлашни бошлади.
Мутахассислар Бекзоджоннинг онаси билан биргаликда қувондилар.