Самарқанд вилояти Миллий гвардия бошқармасининг “Чавандозлар мактаби”да “Иппотерапия” машғулотлари тўғрисида
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиалида реабилитация курсларини ўтаётган имконияти чекланган болалар учун Самарқанд вилояти Миллий гвардия бошқармасининг “Чавандозлар мактаби”да “Иппотерапия” машғулотлари олиб борилмоқда. Икки томонламан меморандум асосидаги машғулотлар 2023 йилнинг май ойидан бошлаб то ҳозирга қадар олиб борилмоқда. Иппотерапия – бу от ёрдамида ногиронлиги бўлган болаларни реабилитация қилиш бўлиб, жисмоний терапияниг бу махсус шакли стрессдан холос бўлишда ёрдам беради, ижобий ҳис-туйғуларни кучайтиради, болаларнинг атрофдаги дунёга қизиқишини ривожлантиради. Иппотерапия машғулотлари қўзғалувчанликни камайтиришга, изоляцияни енгишга ва янги танишлар орттиришга ёрдам беради.