“Сен орзуга ишон”
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Қарши минтақавий филиалида ЎзР Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ва вилоят волонтёрлар маркази ҳамкорлигида “Сен орзуга ишон!” номли кўнгилочар тадбир ташкил этилди.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад филиалга қатнаб муолажа олиб келаётган болажонларнинг оналарига мақсадлар сари олға интилиш ва уларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, кўтаринки кайфият ҳамда ижтимоий муносабатларини мустаҳкамлаш бўлди.
Тадбирни РБИММ Қарши минтақавий филиали директори Э.Ш.Муртазов кириш сўзи билан очиб берди. Вилоят волонтёрлар маркази ходимлари, филиал ходимлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этган, йиғилганларга хушкайфият улашган тадбир бир-биридан қизиқарли бадий чиқишларга бой бўлди.
Тадбир якунида болажонларга вилоят волонтёрлар маркази ходимлари томонидан ёзилган дастурхонга таклиф қилинди.