ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази 2023 йил 11 июнида оғир жудоликка учради.
Ўз касбининг фидойиси, етук олим, жонкуяр раҳбар, марказимизнинг Самарқанд минтақавий филиали директори Абдухамид Алишерович Бозоров навқирон 40 ёшида бевақт ҳаётдан кўз юмди.
Шу муносабат билан Абдухамид Алишерович Бозоровнинг оила азоларига, яқинларига, ҳамкасбларига, ҳамкорларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.
Ҳар бир ишда ўз фикрига, қарашларига эга бўлган, ҳамиша одамларга беминнат ёрдам қўлини чўза олган, болажонлар учун қўлидан келган барча ишни қила олган сафдошимиз, ҳамкасбимиз хотирамизда абадий яшайди.