Аутизм синдромли болалар ва уларнинг ота-оналарида ижобий мулоқот кўникмаларини шакллантиришнинг амалий технологиялари
Республика болалар ижтимоий мослашуви Қарши минтақавий филиалида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти “Ривожланиш психологияси” ихтисослиги бўйича II-босқич таянч докторанти Дурдона Авезова томонидан “Аутизм синдромли болалар ва уларнинг ота-оналарида ижобий мулоқот кўникмаларини шакллантиришнинг амалий технологиялари” мавзусида тренинг ўтказилди.
Тренингда филиалга коррекцион машғулотларга қатнаётган жисмоний имконияти чекланган болалар ва уларнинг ота-оналари, филиал мутахассислари иштирок этишди.
Йиғилган ота-оналар мутахассис бошчилигида фарзандлари билан биргаликда “Қўл халтачалари”, “Тикончали коптокчалар ” машқи, “Елим ликопчалар”, “Қувноқ шарчалар”, “Яшил елканлар” машқларида иштирок этдилар.
Қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтказилган тренингдан ота-оналар ва филиал мутахассислари ўзларига керакли бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлишди.