Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Машғулотларга бажонидил қатнаяптилар

Машғулотларга бажонидил қатнаяптилар

  • 27 May 2023

Сурхондарё вилоятининг қўшни Афғонистон билан чегарадош эканлиги бу вилоят ҳудудида ҳам афғон миллатига мансуб аҳолининг мавжудлигини билдиради.

Афғон оиласидан бўлган, ўсмир ёшидаги  Шафи ва Асиба даставвал хавфсираб, ишонмасдан қараган бўлсалар-да, ҳозирда машғулотларга бажонидил қатнайдилар. Отанинг фикрига кўра, уларда нутқни тушунишда, оддий командаларни бажаришда қийинчиликлар бўлган, хотиранинг пастлиги, берилган саволларга жавобларнинг “ҳа”, “йўқ”дан иборатлиги,  эмоционал жиҳатдан бир хиллик мавжуд бўлган, ҳатто бирор ҳодисадан қувонаётганларини кўрсата олмаганлар. Ҳар бир болага  30 дақиқа вақт ажратадиган мутахассислар  – РБИММ Самарқанд минтақавий филиали мутахассислари – дефектолог Ш.Турдиева ва психолог Г.Бабамуратова ўзларининг кўп йиллик амалий тажрибалари асосида бу болалар билан 50 дақиқа давомида шуғулланишни лозим топдилар. Улар билан ўта турли-туман машғулотлар ўтказилиб, топшириқлар бердилар. “Ёш меъёрларига мос бўлмаган Шафи ва Асибанинг эмоциялари, билишга оид соҳада, мактабга оид малакаларда, ҳиссий-иродага оид соҳаларда силжишларини кўриб, қувоняпмиз. Авваллари уйга берган топшириқларни бажаришда қийналишарди, эндиликда  ҳар куни янги машғулотларни кутиб, астойдил бажаришга ҳаракат қиляптилар. Мулоқотга киришмайдган болалар бугун биз билан қучоқлашиб хайрашадилар”, – дейди психолог Г.Бабамуратова.

Эслатиб ўтамиз, машғулотлар ЕИ нинг ЮНИСЕФ болалар жамғармаси техник кўмагида Термиз шаҳрида олиб борилаётган «Сурхондарё вилоятида ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг ота-оналарига реабилитация хизматларини кўрсатиш» мавзусидаги лойиҳаси доирасида РБИММ Самарқанд минтақавий филиали мутахассисларини жалб қилган ҳолда амалга оширилмоқда.