Назария ва амалиёт уйғунлиги – самара кафолати
Сурхондарё вилояти ва туманлари болалар масалалари бўйича котибияти ва шўъбалари ходимлари учун олиб борилаётган «Оила ва болалар билан ижтимоий иш амалиётининг асослари (кейс-менежмент)» мавзусидаги тренингнинг иккинчи куни тренерларнинг иштирокчилар билан қайтма алоқаси билан бошланди. Кечаги тренингда ўзлаштирилган билимлар асосида ўз фаолиятларини таҳлил қилишга улгурган қатнашчилар ўзлари тўқнаш келган, баъзи ҳолларда ечимини топиш муайян сабабларга кўра мураккаб бўлган вазиятлар юзасидан саволлар бердилар. Ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг келгусида яшаш жойини белгилаш, мерос улуши – бола манфаатига устуворлик бериладиган масалалар бўлгани боис Ўзбекистонда амал қиладиган халқаро ва миллий қонунчилик доирасида ҳал қилиниши ва бунда қай жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.